Баҳрайн-2025. 5 нафар ҳаюртимиз ярим финалга йўл олди
- 27-октябр 2025, 13:31
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча бокс бўйича чорак финал босқичи бошланди. Унда рингга кўтарилган 6 нафар ҳамюртимизнинг 5 таси ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
-50 кг: Назокат Мардонова — Марал Толепберген (Қозоғистон) 5:0;
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова — Ву Чиеҳ-Жу (Хитой Тайпейи) 5:0;
-60 кг: Рушанабону Исоева — Индира Кидирмолдаева (Қозоғистон) техник нокаут;
-66 кг: Улбосин Жалгасбаева — Наннапҳат Мунгпингкланг (Таиланд) 5:0;
+80 кг: Мавжуда Абдусаидова — Аншика (Ҳиндистон) 2:3;
-46 кг: Абдуғани Ёрқинжонов — Абдураҳим Овезгулиев (Туркманистон) 5:0.
Бугун яна бир нечта йигитларимиз чорак финал жангларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.