БАА Про-лигаси. "Банияс" ўз уйида "Ал-Батех" билан муроса кўчасини танлади
- 18-январ, 20:15
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари Про-лигасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Юртдошларимиз Отабек Шукуров ва Акмал Мазгавой тўп тепаётган "Банияс" ўз уйида Азиз Ғаниевнинг "Ал-Батех" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 39-дақиқасида мезбонлар футболчиси Ниаките гол уриб жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада Абанг гол уриб мувозанатни тиклади. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан қўшиб қўйди. Учрашувда Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниев тўлиқ 90 дақиқа майдонда харакат қилди. Акмал Мазгавой эса захирада қолдирилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ