БАА чемпионатида Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниев дуэли бўлиб ўтди
- 1-декабр 2020, 00:33
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 8-турида биз учун аҳамиятли ўйин бўлиб ўтди. Унда Отабек Шукуров тўп тепаётган "Шаржа" ўз майдонида Азиз Ғаниев фаолият юритаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клубини қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи бўлимида мезбонлар вакили Игорь Коронадо пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи таймда эса, меҳмонлар футболчиси Юсуф Жобир орадаги фарқни йўққа чиқариб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди 1:1.
Отабек Шукуров учрашувда тўлиқ ўйнади, Азиз Ғаниев 90-дақиқада алмаштирилди.



Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ