
Азмун Россия премьер-лигасидаги энг тезкор голлардан бирини урди
- 28-июл 2019, 20:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор бугун “Зенит” Россия премьер-лигасининг 3-турида доирасида сафарда “Оренбург” меҳони бўлди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Эътиборлиси, питерликлар форварди Сардор Азмун учрашувнинг 11-сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу эса РПЛ тарихида энг тез киритилган 2-гол бўлди.
Маълумот учун, Россия премьер-лигаси тарихидаги энг тезкор гол Владикавказнинг "Алания" жамоаси аъзоси Эммануэль Эменике томонидан урилган. Унинг гол киритиши учун бор йўғи 10 сония етарли бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ