
Азмун қачон "Байер" сафида дебют қилади? Бош мураббий бу саволга жавоб берди
- 9-феврал 2022, 14:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Херардо Сеоане эронлик ҳужумчи Сардор Азмуннинг жароҳати ҳақида гапирди.
"Сардор ҳануз жароҳатдан хавотирда, у даволаниши керак. У қачон сафга қайтишини аниқ айта олмайман. Азмун формага кириши учун 3-4 ҳафта керак", - деди Сеоане.
27 ёшли Азмун қишки трансфер ойнасида "Зенит"дан "Байер"га кўчиб ўтди. Трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил қилди. Футболчи немис клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ