Аёллар ўртасидаги ОЧЛ. "Севинч" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига чорак финалда ўз юришини тўхтатди
- 29-март, 11:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Севинч" клуби Австралиянинг "Мельбург Сити" жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашди.
Дастлаб, учрашувнинг 38-дақиқасида Холли Макнамара вакилларимиз дарвозасини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Зарина Маматкаримова орадаги фарқни йўққа чиқарган ҳолда, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 89-дақиқада эса Чиназа Ученду мезбонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ