"Атлетико" пешқадамга 6 та гол урди. Суарес дубль қайд этди
- 27-сентябр 2020, 20:59
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ла Лига 3-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Гранада" беллашуви якунланди. Унда мезбонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, тезкор гол киритган Симеоне шогирдлари иккинчи бўлимда Корреа, Фелиш, Суарес ҳамда Льорентенинг аниқ зарбалари эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Бу ўйинда ўз дебютини нишонлаган Суарес ўз номига 2 та гол ва 1 ассист ёздириб қўйди. Меҳмонлар сафида эса, Молина ўйин охирида жавоб тўпини йўллади.
Ушбу ғалабадан кейин "матрасчилар" онлайн турнир жадвалида 9-ўринни, "Гранада" эса 2-поғонани эгаллаб турибди.
{game}3424059{/game}
{online}3424059{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ