
"Атлетико" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолаш арафасида
- 3-апрел 2024, 17:33
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" футболчисини қўлга киритиш ниятида.
SPORT нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Маркос Алонсо билан шартнома имзолашга яқин турибди. Испаниялик винбек Каталония клубида асосий фигуралардан бирига айлана олмади ва кўп вақтни жароҳат билан ўтказмоқда. Шу туфайли "Барса" у билан келишувни давом эттириш ниятида эмас.
Қайд этиш лозим, унинг "Барселона" билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ