
"Аталанта" янги ҳужумчи сотиб олди
- 22-сентябр 2020, 15:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Аталанта" ўзининг расмий сайтида ПСВ ҳужумчиси Сам Ламмерснинг трансферини эълон қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли футболчининг трансфери бергамоликларга 9 миллион еврога тушган. Унинг ўзи эса, клуб билан 2025 йилгача шартнома имзолаган.
Ламмерс ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ