"Арсенал" ҳимоячиси қанча муддат ўз жамоасига ёрдам бера олмайди?
- 16-декабр 2025, 17:43
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Бен Уайт қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотга кўра, текширув натижаларидан сўнг футболчининг тикланиши учун 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача вақт кераклиги маълум бўлди. Ҳимоячи "Вулверхэмптон"га қарши учрашувнинг 31-дақиқасида тизза ости пайидан жароҳат олиб, майдони тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳимоячи жорий мавсум Артета қўл остида 11 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ