"Арсенал" футболчиси фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди
- 20-январ, 18:37
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Итан Нванери Марселнинг "Олимпик" клубига ижарага ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, томонлар мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқсиз ижара беришга келишиб олди. Ижара нархи 4 миллион еврони ташкил этади. Бироқ якуний сумма инглизнинг майдонга қанчалик тез-тез тушишига боғлиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи жорий мавсум Артета қўл остида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ