Арнольд: "Реал"да ўйнаш — амалга ошган орзу"
- 12-март, 16:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоадаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Бошида бир нечта жароҳатлар бўлди, аммо формамни тиклагадим. Менга бу ер жуда ёқяпти. Биринчи дақиқаданоқ ҳамма нарса ёқди. Бу — амалга ошган орзу. Қўлимдан келганича жамоага мослашишга ҳаракат қиляпман", — дея таъриф бериб ўтди англиялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнольд ўтган ёзда "Ливерпуль"дан "Реал"га ўтган эди. 27 ёшли ҳимоячи "қироллик клуби" билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
14 март куни "Реал" ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилади. Испания Ла Лигасининг 28-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00'да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ