Арман Царукян Ислом Махачев учун муносиб рақиб топди
- 14-март 2025, 15:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Арман Царукян икки чемпион - Ислом Махачев (27-1) ва Илия Топурия (16-0) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Бу қарама-қаршилик жуда кескин ва шиддатли ўтиши аниқ. Илия яхши зарбага эга жангчи. Гарчи Топурия ҳеч қачон Исломдек кучли рақибни учратмаган бўлса-да, бу ерда имкониятларни 50/50 баҳолайман. Бироқ у Махачев учун муносиб рақиб" - дея Царукяннинг сўзларини келтирди "ММА News".
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия охирги жангида Макс Холлоуэйни 3-раундда нокаутга учратган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ