
Аргентинанинг мағлубиятсиз серияси якунига етди
- 17-ноябр 2023, 13:06
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Аргентина терма жамоаси Жаҳон Чемпионатидан сўнг илк маротаба мағлубиятга учради.
"Альбисилесте" ўз уйида ўтган Уругвайга қарши ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги беллашувда мағлубиятга учраб, 14 матчдан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясади.
Сўнгги бора Лионель Скалони жамоаси 2022 йилнинг 22 ноябрь куни ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган ўйинда Саудия Арабистонига мағлуб бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ