Аргентина Ямалга қарши режа тузмоқда
- 18-феврал, 20:02
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Март ойи охирида Испания ва Аргентина терма жамоалари Европанинг амалдаги чемпиони ва Америка кубоги соҳиби сифатида Финалиссимада соврин учун кураш олиб боради. Ўйинга бир ойдан кўпроқ вақт қолди, жамоалар мураббийлари эса аллақачон тайёргарлик кўришмоқда.
The Touchline нашрининг DSports Radio'га таяниб хабар беришича, аргентиналиклар вингер Ламин Ямални қандай ушлаб қолиш ҳақида ўйламоқда. Режага кўра, Ямалга қарши шахсий ҳимояда яхши ўйнайдиган ҳимоячи Николас Тальяфико ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Лионель Скалони агрессив ва яккакурашларда Ямалга имкон қолдирмайдиган жисмонан бақувват ярим ҳимоячи билан ўйнамоқчи. Аргентиналиклар Ламинни майдонда 2 та футболчи билан қўриқлашни режа қилишган.
Испания ва Аргентина терма жамоалари 27 март куни майдонга тушади.