Арда Гюлер: "Жуд билан бирга ўйнаш менга жуда ёқади"
- 23-октябр 2025, 15:49
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Жуд Беллингем билан бир жамоада тўп суриш ҳақида фикр билдирди.
"У билан бирга ўйнаш менга жуда ёқади. Шунингдек, Тчуамени ва Камавинга билан ҳам — уларнинг ҳар бири майдонда мўъжизалар ярата олади. Биз Жуднинг сафга қайтганидан жуда хурсандмиз", — деди турк футболчиси журналист Арлинд Садикуга.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем янги мавсум бошида елкасидаги жароҳати сабабли бир неча ўйинни ўтказиб юборган эди. У барча мусобақаларда 7 марта майдонга тушиб, 1 та гол урган. Гюлер эса 12 та баҳсда иштирок этиб, 3 гол ва 5 та голли узатма билан жамоасига ёрдам берган.
26 октябрь куни "Реал" ўз майдонида Ла Лиганинг 10-тур доирасида "Барселона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15'да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ