Арбелоа "Реал"да қанча муддат қолишини айтди
- 17-март, 02:32
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоадаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик мутахассис ҳозирда фақат иш ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.
"Мен бу ҳақда ўйламайман, қизиқтирмайди. "Сити" билан ўйин "Реал" мухлисларини ташвишга солишда давом этиши мени хавотирга солмоқда. Мен бу ерда қанча керак бўлса, шунча бўламан ва охирги кунгача жуда бахтли ҳис қиламан ўзимни," - деди Арбелоа.
Маълумот учун, у Хаби Алонсонинг ўрнига бош мураббий этиб тайинланган. Арбелоа бошқарувида мадридликлар Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Манчестер Сити"ни йирик 3:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ