Арбелоа: "Реал" дунёдаги энг яхши футболчисиз ҳам кучли ўйнамоқда"
- 17-март, 13:22
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Альваро Арбелоа "Реал Мадрид"нинг Килиан Мбаппесиз ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид” дунёдаги энг яхши футболчисиз яхшироқ ўйнайди, деб айтиш қийин. Аммо бу жамоанинг қай даражада кучли эканини ва қандай яхши ўйин кўрсатаётганини кўрсатади", — деди Арбелоа.
Шунингдек, у Жуд Беллингем ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида ҳам тўхталди.
"Жуд жамоа билан бирга бўлишни истади. У машғулотда қисман иштирок этади, аммо майдонга тушмайди. Унинг жамоадошларига яқин бўлиши муҳим. У етакчилардан бири ва биз учун унинг борлиги жуда муҳим. Мбаппе эса аллақачон тайёр, унинг майдонга тушиши бўйича қарорни кўрамиз", — деди мураббий.
Маълумот ўрнида, мадридликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мбаппе ушбу учрашувни тиззасидаги жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Жавоб ўйини сешанба куни Манчестерда бўлиб ўтади.