Араухо: "Винисиус менга жуда ёқади"
- 24-октябр 2025, 16:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Винисиус ҳақида фикр билдирди.
"Винисиус – ажойиб футболчи. Ҳар сафар майдонда учрашганимизда у ўзини жуда профессионал тутади. У сендан бор маҳоратингни намойиш қилишни талаб қилади. Бундай ишни фақат юқори даражадаги футболчилар қила олади — улар рақибнинг салоҳиятини шундай дуэлларда очиб беради.
Менга Винисиус каби жасур ва ҳужумкор футболчилар ёқади. У майдондан ташқарида нима дейиши мен учун аҳамиятсиз. Энг муҳими — у майдонда нима қилишидир", — деди Араухо.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасининг 10-турида Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги "Барселона" сафарда Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид"и билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15’да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ