АПЛда навбатдаги истеъфо юз берди!
- 12-феврал, 05:56
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
“Ноттингем Форест” раҳбарияти бош мураббий Шон Дайчни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Биз Шон ва унинг штабига клубдаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларга келажакда омад тилаймиз", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Дайч жамоани 2025 йил октябрь ойида қабул қилиб олган, аммо у натижаларини яхшилай олмади. Айни пайтда “ўрмончилар” АПЛ турнир жадвалида 27 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ