
АПЛда февраль ойининг энг яхши футболчиси "Манчестер Юнайтед" вакили бўлди! (Фото)
- 8-март 2024, 16:19
- 0
- Футбол
Англия премьер-лигасида февраль ойининг энг яхши футболчиси номи маълум қилинди. Унга кўра, МЮ ҳужумчиси Расмус Хойлунд мазкур номинация ғолиби бўлди.
У ўтган ой жами 5 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди. Ҳозирда Хойлунд жароҳати боис клубига ёрдам бера олмаяпти.
Маълумот ўрнида, Расмус жорий мавсум умумий ҳисобда 20 та гол ва 7 та ассист муаллифи бўлди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ