
АПЛ. "Вест Хэм" ғалаба қозониб, жадвалда пешқадам бўлиб олди, "Лутон" турнирдаги илк голини урди
- 2-сентябр 2023, 02:11
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
АПЛ 4-туридан ўрин олган "Лутон" - "Вест Хэм" баҳси бўлиб ўтди. Унда "болғачилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Жаррод Боуэн 37-дақиқада ҳисобни очди. 85-дақиқада Курт Зума ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида Андерсен фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Очколари сонини 10тага етказиб қўйган "Вест Хэм" АПЛ турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
{game}4193497{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ