АПЛ. Турнинг сўнгги тўқнашувида дуранг натижа қайд этилди
- 30-сентябр 2025, 01:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 6-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги тўқнашувида "Эвертон" ўз майдонида "Вест Хэм" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб учрашувнинг 18-дақиқасида Майкл Кин ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Жаррод Боуэн орадаги фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди.
Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 8 тага етказиб олиб, 9-ўринга кўтарилди. Лондонликлар мазкур турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда, 19-ўринда қолди.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ