
АПЛ ўйинида футболчи ҳушидан кетди
- 16-декабр 2023, 22:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган "Борнмут" ва "Лутон Таун" учрашуви бўлиб ўтди.
Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида меҳмон жамоа ҳимоячиси ва сардори Том Локер хушини йўқотгани сабабли ўйин тўхтатилди. Шифокорлар тезда футболчига ёрдам бериш учун майдонга югуришди.
Стадион трибуналаридаги мухлислар Локерни қўллаб-қувватлаб, унинг исмини ҳайқиришди. Локер билан нима содир бўлганлиги ҳали ҳам номаълум.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ