
АПЛ. МЮ аутсайдер майдонида очко йўқотди ва 3-ўринга тушиб кетди
- 14-феврал 2021, 20:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, мезбонлар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, 44-дақиқага келиб Бруну Фернандеш ўз голи билан мувозанатни тиклади. Ҳисоб эса ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.
Ушбу ўйиндан сўнг МЮ ўз ҳисобидаги очколарни 45 тага етказиб олди ва 3-ўринга жойлашди. “Вест Бромвич” эса 12 очко билан 19-ўринга кўтарилиб олди.
{game}3411587{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ