АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийинчилик билан "Челси"ни таслим этди
- 20-сентябр 2025, 23:28
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" клублари ўртасидаги марказий беллашув ўз ниҳоясига етди.
Мазкур тўқнашувда Рубен Аморим бошқарувидаги "қизил иблислар" "аристократлар"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ лондонликлар посбони Роберт Санчес қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Орадан 9 дақиқа ўтиб эса Бруну Фернандеш ўйиндаги ҳисобни очди. 37-дақиқага келиб "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Каземиро орадаги фарқни 2 тага етказди. Шунингдек, бразилиялик ярим ҳимоячи бўлим сўнггида иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида эса "Челси" ҳимоячиси Чалоба боши зарба зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди. Бундан кейин жамоа яна бир бор рақиб дарвозасига йўл топа олмади ва мағлуб бўлди.