АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим этиб, "Арсенал" билан фарқни 2 тагача қисқартириб олди
- 22-феврал, 02:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 27-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Ньюкасл Юнайтед"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва пешқадам "Арсенал" билан фарқни 2 тагача қисқартирди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса иккинчи бўлим аввалида Рубен Диаш ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Нико О'Райли кучли зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 22-дақиқада Льюис Холлнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди ва ҳисоб тенглашди. Англиялик ҳимоячи 27-дақиқада дублни расмийлаштирди ва жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 28 февраль куни "Лидс"га қарши ўтказади.
Премьер-лига
vs
Manchester City won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ