АПЛ. "Ливерпуль" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
- 7-декабр 2025, 00:21
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 15-турида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" сафарда "Лидс" билан тўқнаш келиб, 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Экитике учрашувнинг 48 ва 50-дақиқаларида голлар уриб, дублни расмийлаштирган эди. Лекин "Лидс" футболчиси Калверт-Льюин 73-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Стач фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 80-дақиқада Доминик Собослаи жамоасининг 3-голини киритиб, яна жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Аммо 90+6-дақиқада Танака Алиссон дарвозасини ишғол қилиб, ўйин дуранг билан якунланишини таъминлади.
Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар ушбу тўқнашувдан сўнг очколар сонини 23 тага етказиб олиб, 8-ўринга кўтарилди. "Лидс" эса 15 очко билан 16-ўринда қолди.