АПЛ. "Ливерпуль" илк ўйинда ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди
- 16-август 2025, 01:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг илк турида "Ливерпуль" "Борнмут"ни ўз уйида қабул қилди ва 4:2 ҳисобига муваффақиятга эришди.
Ёзги трансферлар ойнасида жамоага янги келиб қўшилган ҳужумчи Юго Экитике 37-дақиқада АПЛдаги илк голини киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг аввалида Коди Гакпо орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. "Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньо эса 64 ва 77-дақиқаларда дублни расмийлаштирган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 88-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Федерико Кьеза гол уриб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. Шунигндек, учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётганда Муҳаммад Салоҳ ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Премьер-лига
vs
Liverpool won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ