АПЛ клуби рекорд нархга сотиб олган ҳужумчиси билан хайрлашмоқчи
- 13-феврал, 16:01
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Германиялик ҳужумчи Ник Вольтемаде ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қарғалар" келаси ёзда янги ҳужумчи сотиб олишни режа қилишган. "Ньюкасл" август ойида клуб учун рекорд даражадаги 75 миллион еврога сотиб олинган 23 ёшли Вольтамадени ҳам сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда. Клуб мухлислари 13 ўйиндан бери гол ура олмаётган Вольтамаденинг ўйинидан норози бўла бошлашди.
"Қарғалар" таркибида Вольтамаде барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ҳужумчининг "Ньюкасл" билан меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ