АПЛ. Жанговар кечган ўйинда "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"дан устун келди
- 25-январ, 23:36
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг марказий учрашувида "Арсенал" Манчестер Юнайтед" га ўз уйида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Лисандро ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 37-дақиқада МЮ форварду Мбеумо гол уриб ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Патрик Доргу гол уриб манкуниянликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада "Арсенал" хавбеги Микель Мерино мувозанатни тиклаган бўлса,87-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Матеус Куня МЮга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва "қизил иблислар" ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.
Премьер-лига
vs
Manchester United won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ