АПЛ. “Астон Вилла” ўз уйида МЮни мағлубиятга учратди
- 21-декабр 2025, 23:19
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 17-туридан ўрин олган “Астон Вилла” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Бу турда Аморим шогирдлари бирмингемликлар майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида “Астон Вилла” футболчиси Морган Рожерс ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса “қизил иблислар” вингери Матеус Кунья гол киритиб орадаги фарқни йўққа чиқарган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг 57-дақиқасида Рожерс дублни расмийлаштирди.
Бу ғалабадан сўнг Унаи Эмери шогирдлари 36 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Премьер-лига
vs
Aston Villa won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ