АПЛнинг 28-туридан ўрин олган Лондон дербиси ўз ниҳоясига етди. “Арсенал” ўз уйида “Челси”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 22-дақиқада Салиба ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар футболчиси Инкапье ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. 66-дақиқада эса Тимбер ҳам ўз номига гол ёздириб қўйиб, “канонирлар”нинг 3 очко қўлга киритишини таъминлади. Эътиборлиси, мазкур баҳсдаги барча голлар бурчак зарбасидан сўнг киритилди.
Шу тариқа, Микель Артета шогирдлари очколари сонини 64 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.