АПЛ. "Арсенал" икки автогол эвазига сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
- 14-декабр 2025, 03:00
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 16-турида Микель Артета бошчилигидаги "Аренал" ўз уйида "ВулверхЭмптон"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари қизиқарли кечган беллашувда "канонирлар" икки автогол эвазига ғалабани илиб кетди.
Дастлаб, ўйиннинг 70-дақиқасида Саканинг бурчакдан узатга тўпи Сэм Жонстонга тегиб, давоза тўридан жой олди. Беллашувнинг 90-дақиқасида эса Толу Арокодаре Давид Райа дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган эди. Лекин 90+4-дақиқада Йерсон Москера ҳам автогол муаллифи бўлди ва лондонликларнинг ғалабасини таъминлади.
Премьер-лига
vs
Arsenal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ