
Англияда 25 ёшли футболчи қотиллик қурбони бўлди
- 26-январ 2020, 20:39
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англиянинг "Мэтлок Таун" клуби ярим ҳимоячиси Жордан Синнот қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра номаълум шахслар Синнотга тунда ҳужум қилишган ва у бошида жиддий жароҳат билан хушсиз ҳолатда касалхонага олиб келинган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай унинг ҳаёти сақлаб қолинмаган.
Футболчининг ўлимида гумонланиб 2 та эркак қўлга олинган.
Маълумот учун, Синнот асли "Хаддерсфилд" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ