Англия Лига Кубоги. “Арсенал” ярим финалнинг илк баҳсида “Челси”дан устун келди
- 15-январ, 02:56
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Англия Лига Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Челси” ва “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Ярим финалнинг илк беллашувида Артета шогирдлари “аристакротлар” майдонига сафар қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб учрашувнинг 7-дақиқасида “тўпчилар” ҳимоячиси Бен Уайт ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Дьёкереш фарқни иккитага ошириб қўйди. Мезбонлар футболчиси Гарначо 57-дақиқада гол киритиб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Cубименди 71-дақиқада “Арсенал”нинг учинчи голига муаллифлик қилди. Баҳснинг оҳирида Гарначо дублни расмийлаштирди. Лекин бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишга етмади.
Ярим финалнинг жавоб учрашуви 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.
Кубок Карабао
vs
Arsenal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ