
Англия кубоги. Сондан дубль, Данжумадан дебют ўйинидаёқ гол ёхуд "Тоттенхэм" кейинги босқичда!
- 29-январ 2023, 00:56
- 0
- Футбол
Англия кубоги доирасида бўлиб ўтган "Престон" - "Тоттенхэм" баҳси якунланди. Ўйин "шпорлар"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Икки гол муаллифи Сон бўлди. Яна бир гол Арнаут Данжума ҳисобига қайд этилди. У дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. Данжумани "Тоттенхэм" Испаниянинг "Вильярреал" клубидан мавсум охирига қадар ижарага олган.
Шу тариқа, "Тоттенхэм" Англия кубогининг кейинги босқичига чиқди.
{game}4094710{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ