Андрей Шипилов: Шогирдларим кўрсатмаларимни тўғри бажаришди
- 27-апрел 2019, 22:45
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов ўйин борасида қисқача фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
- Умуман олганда, бугун шогирдларим ушбу баҳс учун берилган барча кўрсатмаларни деярли 99 фоизга бажаришди. Буни якуний натижа ҳам айтиб турибди. Қўлга киритилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бутун жамоамизни табриклайман. Асосий мақсадимиз кейингиучрашувларда ҳам фақат ва фақат олға интилиш, - деди мураббий.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ