
Андрей Канчельскис Дзюбанинг "Интер"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарга ўз муносабатини билдирди
- 18-октябр 2019, 09:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис “Зенит” форварди Артём Дзюбага “Интер”дан қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарга ишонмаслигини айтди.
“Агар ҳақиқий оладиган бўлсак, у ерда Лукаку бор. Шу боис улар яна худди шу типдаги ҳужумчини сотиб олишлари мантиққа тўғри келмайди. Албатта, агар у хорижга йўл олса ва кучли чемпионатда ўйнашни ҳис қилса, бу ажойиб бўлар эди. Агар вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу қандайдир ёлғон хабар”, - дейди россиялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ