
Анчелоттининг ўрнини "Ливерпуль" афсонаси эгаллаши мумкин
- 2-июн 2021, 13:29
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Карло Анчелотти "Реал"га кетгач, "Эвертон" раҳбарияти унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.
The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, бу борада “ирисчилар”нинг шорт-листида 6 нафар мутахассис номзоди бор. Улар орасида "Ливерпуль" клуби собиқ сардори Стивен Жеррард ҳам бор. У ҳозирда Шотландиянинг "Рейнжерс" клубида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Жеррарддан ташқари Рафаэль Бенитес, Дэвид Мойес, Паулу Фонсека, Эрик тен Хаг ва Роберто Мартинес каби мутахассислар номзоди ҳам бор.
"Эвертон" ўтган мавсум премьер-лигада 10-ўринни эгаллади ва еврокубоклар йўлланмасидан қуруқ қолди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ