Анчелотти: "Винисиус ЖЧ-2026'да ажойиб ўйнайди"
- 17-март, 12:39
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Карло Анчелотти Бразилия миллий терма жамоаси вингери Винисиус Жуниорнинг имкониятларига юқори баҳо берди.
— Винисиус Жаҳон футболида яна етакчи бўла оладими?
"Винисиус ҳеч қачон муҳим ўйинларда муваффақиятсизликка учрамаган. Мен унинг ярим финал ёки чорак финалда ёмон ўйнаганини эслай олмайман. Балки "Валенсия"га қарши ўйинда у жаҳли чиқиб, диққатини йўқотгандир, аммо ҳал қилувчи баҳсларда бундай ҳолат кузатилмаган. Агар у терма жамоа таркибида бўлса, Жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашига ишонаман", — деди мураббий.
Шунингдек, у футболчининг шахсияти ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Винисиус — ҳақиқий бразилиялик. Унинг характери ҳам шундай: ҳаётсевар ва камтар. Мен на Бразилия футбол конфедерациясида, на танишларим орасида кибрли инсонни учратмаганман. Винисиус камтар, қувноқ ва жуда иқтидорли футболчи", — деди Анчелотти.