Анчелотти Неймар мавзусини муҳокама қилишдан бош тортди
- 27-март, 12:12
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўртоқлик ўйинидаги (1:2) мағлубиятдан сўнг Неймарнинг йўқлиги ҳақида гапиришни истамади.
34 ёшли ҳужумчи бу йиғин учун терма жамоага чақирилмаган эди. Ўйин давомида бразилиялик мухлислар унинг номини ҳайқириб чақиришди.
Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мутахассисдан Неймар жамоада бўлганида натижа ўзгариши мумкинми, деган савол сўралди.
"Биз майдонга чиққан ва бор кучини берган футболчилар ҳақида гапиришимиз керак.
Улар ўзларини кўрсатишди, қаттиқ меҳнат қилишди ва мен улардан мамнунман. Энди кейинги ўйинга — Хорватияга қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз", — деди Анчелотти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ