Ана холос! UFC юлдузи бокс афсонасига қарши жанг қилмоқчи
- 31-январ 2025, 13:31
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли UFC жангчиси Алекс Перрейра бокс афсонаси Александр Усикка қарши жанг ўтказмоқчилигини айтди.
“Мен рингга чиқишни жуда хоҳлайман. Бироқ ҳозир UFC билан шартномам бор. Балки қачондир бу иш амалга ошар. Айни пайтда менга Александр Усик варианти маъқул келмоқда. У билан тўқнаш келишни жуда ҳам истардим" - деди UFC нинг амалдаги чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Перрейра (12-2) навбатдаги жангини "UFC 313" турнирида Магомед Анкалаев(19-1-1-1 N/C)га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ