Ана холос. UFC нинг P4P рейтингида даҳшатли ўзгаришлар юз берди
- 10-июн 2025, 15:06
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
АҚШда бўлиб ўтган "UFC 316" турниридан сўнг промоушен рейтингида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди.
Шон О'Мэллини муддатдан аввал мағлуб этган Мераб Двалишвили P4P рейтингида 2 поғона кўтарилиб, 2-ўринга чиқиб олди. Оғир вазн чемпиони Жон Жонс эса 1 поғона пастлаб, 3-ўринга жойлашди.
Шунингдек, "UFC 316" оқшомида Жулианна Пенья устидан ғалаба қозонган Кайла Харрисон аёллар "Pound-for-pound" рейтингида 4 поғона юқорилаб, 3-ўринни банд этди!
Эслатиб ўтамиз, UFC нинг навбатдаги рақамли турнири 29 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ