Ана холос! ПСЖ делегацияси "Олтин тўп" маросимига бормайди
- 21-сентябр 2025, 18:25
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, эртага "France Football" мавсумнинг энг яхшиларини аниқлайди. Шу жумладан, "Олтин тўп" ҳам ўз эгасини топади.
Ҳайратланарлиси, ушбу маросимга ПСЖ футболчилари бормайди. Сабаби, бугун бўлиб ўтиши кутилган "Марсель" - ПСЖ баҳси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли эртанга қолдирилди.
Шу тариқа, Париж клубининг "Марсель"га қарши баҳси эртанги маросим билан параллел тарзда ўтади. Шундай бўлса-да, айни вақтда жароҳатда бўлиб турган Усмон Дембеле эртанги маросимда иштирок этиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ