Ана холос: Мессининг жаҳон чемпионатида қатнашиши аниқ эмас
- 9-декабр 2025, 11:11
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
- Жаҳон чемпионатига борадими ёки йўқ, бу бўйича Мессининг ўзи қарор қабул қилади. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз.
Ҳозирча ҳаммаси жойида, аммо олти ой – бу катта вақт. Умид қиламизки, Месси ўзини ҳам, терма жамоани ҳам ўйлаб, энг тўғри қарорни қабул қилади, - дейди Скалони.
Амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина гуруҳ босқичида Австрия, Жазоир ва мундиал дебютанти Иордания билан тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ