
- #Саудия Арабистони
- #Манчестер Юнайтед
- #Англия
- #Криштиану Роналду
- #Трансфер янгиликлари
- #АПЛ
- #Варан
- #Саудия Арабистон Чемпионати
- #Ан-Наср
"Ан-Наср" яна бир "Манчестер Юнайтед" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
- 5-ноябр 2023, 13:27
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонининг бир қанча клублари "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Teamtalk" нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, франциялик ҳимоячини "Ан-Наср" клуби сотиб олишни режалаштирмоқда. Жамоа уни Эмерик Льяпорт билан жуфтликда мудофаа чизиғида ўйнатмоқчи. Варандан олдин "Ан-Наср" МЮда ўйнаган Криштиану Роналдуни сотиб олганди.
Маълумот ўрнида, Рафаэль жорий мавсум "қизил иблислар" билан АПЛнинг 6 ўйинида иштирок этди ва битта гол уришга муваффақ бўлган. Айни вақтда "Transfermarkt" портали футболчини 35 миллион еврога баҳолаяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ