"Ан-Наср" футболчиси Европага қайтишни режалаштирмоқда
- 20-декабр 2025, 00:41
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ан-Наср" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Европада давом эттиришни мақсад қилган. Ар-Риёд клуби 33 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф этмоқда, бироқ у ҳозирча жавоб бергани йўқ.
Хорватиялик хавбек Европага қайтишни истаяпти ва шу билан бирга ҳозирги маоши жуда юқори эканини тушуниб турибди. Шу сабабли у маошини жиддий равишда камайтиришга тайёр. Манбаларга кўра, трансфер қишки ойлардан бирида амалга ошиши мумкин.

Марсело Брозовичнинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунидан сўнг ўз кучини йўқотади. У Саудия Арабистонига 2023 йил ёзида кўчиб ўтган. Унга қадар эса етти йил давомида Италия А сериясида миланнинг "Интер" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ