
Алиссон: «Рақиблар ҳар бир баҳсда ўйланиб қолиши керак»
- 6-декабр 2022, 13:00
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер 1/8 финал учрашуви доирасидаги Жанубий Корея устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида гапирди.
«Майдонда Винисиус, Рафинья, Ришарлисон, Мартинелли ва Антони бор экан бизда деярли муаммо бўлмайди. Рақиблар ҳар бир баҳсда: «хўш, энди нима қила оламиз?» дея ўйланиб қолиши керак. - дея Алиссоннинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, энди «селесао» 9 декабрь куни Хорватия билан тўқнаш келади. Ўйин соат 20:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ