Али Абдель-Азиз: "Дю Плессида истеъдод йўқ, бироқ..."
- 23-май 2025, 14:58
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Машҳур менежер Али Абдель-Азиз ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Дрикус дю Плесси ҳақида гапирди.
"Бўлажак баҳсда Хамзат ғалаба қозонишини хоҳлайман. У менинг дўстим. Бироқ бу билан дю Плессига ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман. Бу йигит ҳам жуда кучли. Унда истеъдод йўқ, лекин меҳнатсеварлик бор. Ростини айтсам, мен унинг ашаддий мухлисиман" - деди менежер "Submission Radio" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Дрикус 16 август куни "UFC 319" турнирида Хамзат Чимаев билан жанг қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ